СЕВИМЛИ ЁЗУВЧИМИЗ ИЖОД МАКТАБИДА
Жорий йилнинг 23-октябрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб интернатига эл ардоғидаги адиб, болалар ёзувчиси, ўзбек адабиётининг буюк дарғаси Давлат мукофоти совриндори “Фидокорона хизматлари учун” нишондори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ташриф буюрди. Севимли адибимиз мазкур ташриф чоғида ижод мактабининг 6-7-синф ўқувчиларига маҳорат дарси ўтиб берди. Шундан сўнг адиб […]
Сирдарёнинг ижодкор устозлари
Юртимизда ҳар бир соҳага эътибор қаратилаётганлиги барчамизни қувонтиради. Айниқса, кейинги йилларда халқ таълими соҳасида сезиларли даражада туб ўзгаришлар бўлаётганлигини мисол сифатида келтириш мумкин. Дарвоқе, таълим ва тарбия ижтимоий жамиятимизнинг таянчи ҳисобланади. Шунинг учун бир-биридан ажратиб бўлмайидган бу жараённи ривожлантириш ниҳоятда муҳим. Бу соҳада жонбозлик кўрсатадиган шарафли ва машаққатли касб эгалари эса ўқитувчилардир. Давлатимиз раҳбари бу […]
“Байроғим – ғурурим, орим менинг”
Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб, Гулистон шаҳридаги “Марказий юрт байроғи” майдонида “Байроғим – ғурурим, орим менинг” шиори остида шеърхонлик ўтказилди. Ўқувчилар Юрт байроғидан илҳомланиб Давлат байроғимиз ҳақида шеърлар ўқишди. Бундай тадбирлар ёшларни давлат рамзларига бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашда […]
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари “Назм ва наво” бадиий кечасида иштирок этди.
2019 йил 18 сентябрь куни Гулистон шаҳар 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида Вилоят ёзувчилар уюшмаси томонидан “Назм ва наво” бадиий кечаси ташкил этилди. Бадиий-адабий кечани вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Ойниса Ортиқбоева очиб берди. Тадбирда Вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Гулистон давлат университети филология факультети “Ўзбек тили ва адабиёти”бўлими профессор ўқитувчилари, талабалар, Вилоят мақом […]
Ҳалима Худойбердиева ижод мактабида “Маҳорат дарслари” бўлиб ўтди.
2019 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Тадбиркорлик бахти” мавзусида” Олий Мажлис сенати аъзоси,Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -O’zLiDep Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, “Бек […]
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ташриф буюрди.
2019 йил 19 сентябрь куниЎзбекистон халқ шоири Омон Матжон ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажонов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Мактаб директори Муҳаммад Исмоилов сўзга чиқиб, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ижод мактабида ўтказилаётган навбатдаги ижодий учрашув билан табриклади. Шундан сўнг мактабга ташриф этган Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ижоди ва ҳаётига доир фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. […]
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида катта анжуман.
2019 йил 12 сентябрь кун Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан “Абдулла Қодирийни ёд этиб” деб номланган илмий-бадиий учрашув бўлиб ўтди. Мактаб директори Муҳаммад Исмоилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида ”ги 1027-Ф-сонли фармойишига асосан […]
Сирдарёда улкан анжуман
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида буюк адиб Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан Сирдарёда улкан анжуман Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида буюк адиб Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан улкан анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда давримизнинг энг забардаст мунаққидларидан, Давлат мукофоти совриндори, улуғ устоз Иброҳим Ғофуров, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон, Абдулла Қодирий бобонинг набираси, адабиётшунос […]