СЕВИМЛИ ЁЗУВЧИМИЗ ИЖОД МАКТАБИДА
1 min read

СЕВИМЛИ ЁЗУВЧИМИЗ ИЖОД МАКТАБИДА

Жорий йилнинг 23-октябрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб интернатига эл ардоғидаги  адиб, болалар ёзувчиси, ўзбек адабиётининг буюк дарғаси Давлат мукофоти совриндори “Фидокорона хизматлари учун” нишондори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ташриф буюрди.

Севимли адибимиз мазкур ташриф чоғида ижод мактабининг 6-7-синф ўқувчиларига маҳорат дарси ўтиб берди. Шундан сўнг адиб билан қизиқарли мулоқат ташкил этилиб, дастлаб ижод мактаб директори М.Исмоилов сўзга чиқди. Мамлакатимизда жуда улкан ислоҳотлар олиб борилаётгганлиги, бунёдкорлик ишларидан руҳланиб ижод қилаётган устоз ижодкорлар ҳақида гапирди ва навбатни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Х.Тўхтабоевга берди.

Адиб мулоқатга киришар экан, Сирдарё ҳақида билагналарини  йиғилганларга гаприб ўтди. Шунингдек, ижодий учрашув давомида 5-синф ўқувчилари томонидан “Устозлар” қўшиғи ижро этилиши ҳамманинг кўнглини хушнуд этди. Севимли адибимизнинг “Сариқ девни миниб” асари парчаси асосида саҳналаштирилган спектакл намойиши ижодий мулоқатнинг янада қизиқарли тарзда давом этишини таъминлади.

Мулоқат чоғида ижод мактаби ўқувчилари ўзлари қизиққан макълумотга эга бўлишди. Х.Тўхтабоев билан бўлган ижодий учрашув ижод мактаби ўқувчиларида жуда катта таассурот қолдиришига ишонамиз.

                                                                  Шохиста  Мамадалиева,             

                   Ҳалима Худойбердиева номидаги

ижод мактаби тарих фани ўқувчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan