“Байроғим – ғурурим, орим менинг”
1 min read

“Байроғим – ғурурим, орим менинг”

Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб, Гулистон шаҳридаги “Марказий юрт байроғи” майдонида “Байроғим – ғурурим, орим менинг” шиори остида шеърхонлик ўтказилди.

Ўқувчилар Юрт байроғидан илҳомланиб Давлат байроғимиз ҳақида шеърлар ўқишди. Бундай тадбирлар ёшларни давлат рамзларига бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ахамиятга эга.

Ишонамизки бу каби ёшлар келгисида мустақил юртимизга керакли, аждодларга муносиб авлод бўлиб етишишади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan