Ҳалима Худойбердиева ижод мактабида “Маҳорат дарслари” бўлиб ўтди.
1 min read

Ҳалима Худойбердиева ижод мактабида “Маҳорат дарслари” бўлиб ўтди.

  2019 йил 26 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 23 август куни халқ таълими  тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  “Тадбиркорлик бахти” мавзусида” Олий Мажлис сенати аъзоси,Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -O’zLiDep  Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, “Бек кластер”масъулияти чекланган жамияти раҳбари Улуғбек Сотволдиев 7-8 синфларда “Тадбиркорлик соати”дарсини ўтди.Ўқувчиларга ҳозирги кунда жамиятимизда олиб борилаётган  турли хил соҳадаги ислоҳатлар,давлатимиз ҳамда халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида  тадбиркорларга берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.Олий Мажлис сенатори,O’zLiDep  Сирдарё вилоятКенгаши раиси, “Бек кластер”ҚК раҳбари Улуғбек Сотволдиев ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.Ўзининг ўқувчилик даври тадбиркорлик йўлидаги илк қадами,устозлари ҳақида қизиқарли хотираларини сўзлаб берди.
             “Тадбиркор соати”дарсида фаол иштирок этган ўқувчилар Улуғбек Сотволдиев томонидан бадиий асарлар билан тақдирланди. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan