Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига Ўзбекистон халқ шоири  Омон Матжон ташриф буюрди.
1 min read

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ташриф буюрди.

2019 йил 19 сентябрь куниЎзбекистон халқ шоири Омон Матжон ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажонов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Мактаб директори  Муҳаммад Исмоилов  сўзга чиқиб, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ижод мактабида ўтказилаётган навбатдаги ижодий учрашув билан табриклади. Шундан сўнг мактабга ташриф этган Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ижоди ва ҳаётига доир фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

            Омон Матжон сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга қилинаётган эътибор, шу мақсадда жойларда кўплаб ижодий учрашувлар ўтказилаётганлиги хусусида гапирди.Шеърларининг ёзилиш тарихи,шеърий тўпламларининг чоп этилишидаги қизиқарли воқеалари, Абдулла Орипов,Эркин Воҳидовлар ҳаёт йўли ва ижоди ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Йиғилганларга ўзининг  “Аёлга мақтов”, “Ватандандур”, “Бахтлидур” шеърларини ўқиб берди.8-синф ўқувчилари Ҳолбоева Саида “Умр ўтар”,Ирисқулова Файзинисо “Сен фақат менинг бўл ” шеърларини ўқиб беришди.

             

            Тадбирда мактабнинг истеъдодли ва ижодкор ўқувчилари томонидан рақслар ижро этилди.Омон Матжон шеърларидан намуналар ўқилди.Сирдарё вилоят филормонияси мақомчилик йўналиши хонандаси Зоҳиджон Юсупов томонидан Омон Матжон шеърлари билан айтиладиган  қўшиқлардан ижро этилди.Тадбир иштирокчилари кўтаринки кайфиятда қўшиқлар ижро этишди ва рақсларга тушишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan