Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида  катта анжуман.
1 min read

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида катта анжуман.

         2019 йил 12 сентябрь кун  Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан “Абдулла Қодирийни ёд этиб” деб номланган  илмий-бадиий учрашув бўлиб ўтди.
Мактаб директори Муҳаммад Исмоилов сўзга чиқиб,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Буюк ўзбек ёзувчиси  Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш  тўғрисида ”ги 1027-Ф-сонли фармойишига асосан Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги  юртимиз миқиёсида кенг нишонланаётганлиги,мактабимизда ташкил қилинган илмий-бадиий учрашув ҳам шу мақсадда ўтказилаётганини  айтиб ўтди ва мазкур тадбирни очиб берди.
Шундан сўнг сўз машҳур мунаққид олим ҳамда моҳир таржимон Иброҳим Ғофуровга берилди. Адабиётшунос олим ўз нутқида ёзувчи Абдулла Қодирийни ўзбек романчилиги асосчиси сифатида бутун дунёга танилганлиги, унинг ёзган асарларида ўтмиш, давр муаммолари, адолат, ҳақиқатни улуғловчи юксак тушунчаларнинг ёритилиши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
          Абдулла Қодирий – жасоратли ёзувчи. Ҳар қандай таҳликали даврда ҳам ўз сўзини айта олган ва сўзи устидан чиқа олган жасоратли адибдир. Бутун халқнинг, миллатнинг тили кесилган бир пайтда ёзувчи тенгсиз асар – “Ўткан кунлар” романи устида ишлаётган эди. Холбуки, бу вақтда очиқ-ошкора фикр айтган адиблар, шоирлар асарларига қўшилиб, ўзлари ҳам қораланар эди. Лекин номус ва ҳақгўйлик ортидан эргашиш А.Қодирий  ҳаётининг асосий  тамойилига айланган эди.

        Ижодий учрашувга ташриф буюрган яна бир улуғ ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон болалик йилларида Қодирийнинг ижодига бўлган қизиқиши ҳақида йиғилганлар билан ўртоқлашди. Адиб ижодидан ҳажвий ҳикоялар,халқ дарди ва турмуш тарзи,маънавияти ҳақида куюнчаклик билан ёзилган шеърларидан ўқиб, ўқувчиларга ғояси, уларнинг мазмунида нима яширингани ҳақида гапириб берди.Шоир ўз ижодидан   шеърлар ўқиб,ўқувчиларга кўтаринки кайфият берди ҳамда бу сиймога бағишланган “Қодирийни эслаб” номли шеърини ўқиб берди.

             Атоқли адибнинг невараси Ҳабибулло Қодирий фарзанди Хондамир Қодирийнинг бобоси ҳақидаги маълумотларни барча йиғилганлар бирдек қизиқиш билан тинглади. Хондамир Қодирий бобосининг ижодига берилаётган эътибордан, ҳозирги кунда Абдулла Қодирий уй музейи қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётганидан улуғ эҳтиром учун Қодирийлар сулоласи юртбошимиздан миннатдор эканлигини сўзлади.    Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий ижод мактаби очилганлиги ҳақида сўзлаб, ижодкор, интелектуал салоҳиятли  билимдон ўқувчилар саралаб олинганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. 
         Хондамир Қодирий миллатимизнинг фахри бўлган ёзувчининг кўпчиликка маълум бўлмаган энг ноёб хислатлари хусусида тўлқинланиб гапирди.

          Илмий-бадиий учрашувда  8-синф ўқувчилари Суюнова Севинч, Абдутолипова Эъзоза Иброҳим Ғофуров, Анвар Обиджон ва Хондамир Қодирийларнинг  таржимаи ҳолини  ўзбек ва  инглиз тилида баён этишди. 8-синф ўқувчилари Абдулла Қодирийнинг  “Ўткан кунлар” романидан  “Тўй.Қизлар мажлиси”  парчасини саҳна кўринишини ижро этишди.

         7-синф ўқувчилари Аҳматқулова Вазира, Муродова Мухлиса ва Ҳамроқулова Шаҳзода, Абдулла Қодирийнинг “Тўй”, “Фикр айлағил” шеърларини ифодали ўқишди.      2018 йил Баркамол авлод ижодиёт марказлари томонидан ўтказилган “Миллий рақслар” кўрик танловининг республика босқичи  иштирокчиси  6- синф ўқувчиси Қосимова Нозима “Мустаҳзод” миллий рақсини маромига етказиб ижро этди.
        5-синф ўқувчилари   Анвар Обиджоннинг “Бўрининг табиб бўлгани ҳақида эртак” асарини саҳналаштиришди.
         6- синф ўқувчиси Йигиталиева Фарангиз “Танавор” миллий рақсини  ижро этди. 6- синф ўқувчиси Суюнов Сарвар  Анвар Обиджон “Навоийга ўхшаш учун”  7-синф ўқувчиси Келдиёров Жавоҳирбеклар “Уста Гулмат “ ҳажвий шеърлар туркумидаги шеърларни ифодали ёддан ўқиб берди.
       Тадбир сўнгида  меҳмонлар томонидан ижод мактабининг жорий йилда  қабул қилинган ўқувчиларига муваффаққиятлар тилашди  ва  юксак салоҳиятли авлод бўлиб етишишига ишонч билдиришди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan