Ҳамид Олимжоннинг 110 йиллиги муносабати билан Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига унинг келини тиббиёт фанлари номзоди, ёзувчи Риояхон Олимжонова ва набираси Отабек Олимжонов ташриф буюрди.
1 min read

Ҳамид Олимжоннинг 110 йиллиги муносабати билан Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига унинг келини тиббиёт фанлари номзоди, ёзувчи Риояхон Олимжонова ва набираси Отабек Олимжонов ташриф буюрди.

Буюк шоир ва давлат арбоби Ҳамид Олимжоннинг 110 йиллиги муносабати билан Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига буюк шоир, давлат арбоби Ҳамид Олимжон ва атоқли шоира Зулфияхонимнинг келини тиббиёт фанлари номзоди, ёзувчи Риояхон Олимжонова ва Ҳамид Олимжоннинг набираси Отабек Олимжонов ҳамда Хулкар Олимжонованинг қизи ўзбек адабиётининг забардаст адиби Ойбек ҳамда кимё фанлари академиги «Ойбегим менинг» хотира китоби муаллифи Зарифа Саидносированинг набираси тарихчи таржимон Лола Муҳиддинова ташриф буюрди.

Зулфияхонимни шоира, давлат арбоби сифатида танийдиган адабиёт ихлосмандлари бугунги учрашувда Зулфияхонимни садоқатли рафиқа, мунис она, меҳрибон қайинона, невараларининг ардоқли бувижониси сифатида янада яқинроқ таниб олишди. Риоя Олимжонова ўқувчиларга олима аёл сифатида келажакда аъло баҳоларга ўқишида, илм чўққиларини эгаллашида зарур бўладиган маслаҳатларини берди.

Маънавий-маърифий тадбирда Риоя Олимжонова ўқувчиларга Зулфияхонимдан шоир Ҳамид Олимжон ҳақида эшитган хотираларини ўқувчиларимизга сўзлаб берди. Зулфияхонимнинг Ҳамид Олимжонга бўлган муҳаббати ва садоқати рамзи бўлган битиклари ҳамда шеърдаридан ўқиб бердилар.

Мактаб-интернат ўқувчиларининг Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига доир саволларга хотиралари асосида жавоб берди. Лола Муҳиддинова ўз нутқида боболари ва бувилари яъни Ҳамид Олимжон,Зулфияхоним,Ойбек ҳамда Зарифа Саидносировалар ҳақида тўлқинланиб ўқувчиларга хотираларини улашди.Ҳамид Олимжоннинг шеърларидан намуналар ўқиб, ҳар бирининг тарихига тўхталиб қимматли маълумотлар берди.

Ўқувчилар Ҳамид Олимжон шеърлари ва асарларидан намуналар ўқиди. Мароқли ва мазмунли ўтган учрашув ўқувчиларимизнинг бой маънавий меросимизни ўрганишга, уларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга дастурул амал бўлади.

Турсуной Маматҳолиқова,
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan