Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этиш
1 min read

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этиш

Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида Гулистон шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Газаҳаджаев Асрор Шавкатович, Сирдарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси гуруҳ командири катта сержант Ашуров Раҳимжон Ўролбоевич ва ходимлари томонидан «Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этиш» бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Ўқувчиларга ис газидан сақланиш ва олдини олиш, ёнғинга сабаб бўлувчи холатларга эътиборли бўлиш, ёнғин бошланганда биринчи ҳаракатлар тўғрисида ўзларининг йўриқномалари билан таништирди. Ёнғин холатларида, фавқулотда вазиятларда фойдаланиладиган кийимлари, ёнғин хавфсизлиги асбоблари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди. Ўқувчиларимиз томонидан берилган ҳар бир саволга тўлиқ, тушунарли, ҳаётий мисоллар билан жавоблар берилди. Ижод мактаби ўқитувчилари, ишчи-ходимлари, ўқувчилар фавқулотда вазиятлар, ёнғин содир бўлганда бажариладиган ишлар йўриқномалари билан танишдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan