ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ…
1 min read

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ…

Гулистон шаҳри Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги, ҳамда 14- январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “»Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!»” мавзусидатадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ижод мактабининг ўқувчилари ўзларининг чиройли чиқишлари билан меҳмонларни ҳушнуд этдилар.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими бошлиғи майёр-Сарибоев Ориф Абдувалиевич Ижод мактабида меҳмон бўлиб, барчани Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

Ижод мактабининг ўқувчилари Ватанни мадҳ этувчи шеър, қўшиқ ва рақслари билан тадбирга файз бағишладилар.

Гулистон Давлат Университети Академик лицей ҳарбий гуруҳи ўқувчилари ҳам, ушбу тадбирда меҳмон бўлдилар. Ҳарбий гуруҳ ўқувчилари саҳналаштирилган ҳарбий машқларни бажариб тадбир меҳмонларини табрикладилар. Бундай чиройли ижро, тадбирнинг барча иштирокчиларини беҳад қувонтирди.

Ташкил қилинган бундай тадбирлар ёшларни Ватанни янада севишга, Она Юрт ҳимояси учун доимо тайёр туришга ўргатади.

Ўзбекистонимиз тинчлигига, осмонимиз мусаффолигига кўз тегмасин!

Шохиста Мамадалиева,
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби ўқитувчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan