СИРДАРЁДА УЛУҒВОР ЎЗГАРИШЛАР…
1 min read

СИРДАРЁДА УЛУҒВОР ЎЗГАРИШЛАР…

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллуди муносабати ҳамда Сирдарёлик ёш ижодкорларларнинг ижод намуналаридан саралаб олинган “Сайхун саболари” “Сирдарёнинг мавжлари” “Сирдарёда улуғвор ўзгаришлар” номли китобларнинг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлис қўмита раиси Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосарлари Ғайрат Мажид, С.Насриддинов, “Шарқ” нашриёти бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов, “Ўзбекистон Адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири Салим Ашур, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири ўринбосари Нурилла Чори, Уюшма аъзолари Мухиддин Абдусаломов. Азизбек Турдиев, Н.Асадова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари сенатор Ҳ.Ортиқбоева ва бошқа бир қанча нуфузли меҳмонлар иштирок этди.

Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлис қўмита раиси Сайфуллаев Баҳтиёр Сайфуллаевич сўзга чиқиб ўз нутқида қуйидагиларни намоён этди:

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиларини замонамизнинг энг баҳтли ёшлари деб аташ мумкин. Муҳтарам президентимизнинг ташабусси билан ташкил қилинган бир қатор ижод мактаблари – Ибрат, Абдулла Қодирий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева номидаги бу билим масканлари Ўзбекистон ёшларининг келажаги буюк эканлигидан далолатдир. Ҳали кўплаб бундай ижод мактаблари ташкил қилинади.
Бешта муҳим ташаббус ҳам айнан Сирдарё вилоятида дунёга келди. Бу ташаббус мутасаддилар томонидан муҳокама қилинди ва ижросини таъминлаш борасида мен Маданият вазири лавозимида ишлаётган вақтимда биринчи бўлиб Сирдарё вилоятидан бошланди. Шу даврга қадар Сирдарёда жуда муҳим ўзгаришлар бўлди. Бунинг исботи мисолида мана сизлар таҳсил олаётган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабини кўриш мумкин.
Ижодга чанқоқ кўзи ёниб турган ёшларни кўриб жуда қувондик. Мактаб раҳбари севимли шоиримиз Муҳаммад Исмоилдан сўраб билдикки, мактабда 120 нафар ўқувчи таҳсил олаётгани ва улар учун яратилган шароитларни кўриб жуда ҳавас қилдик. Айниқса, ўқувчиларнинг тўртта тилни ўрганаётганликларини эшитиб жуда ҳам мамнун бўлдик. Ҳеч қайси мамлакатда бундай шароит йўқлиги, бизда илм олиши учун имкониятлар етарли эканлигидан сиз билан биз фахрланишимиз керак. Энг бахтли ёшлар сизларсиз. Барча шароитга эга бўлган мактабда таҳсил олиш, қолаверса мана шундай ижодкорлар билан учрашиш ҳамсуҳбат бўлиш чинакам бахтдир – дея яна ўзининг чиройли тилакларини билдириб сўзини якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид сўзга чиқиб қуйидагиларни сўзлади:
Ижод мактабига ташриф буюрганимиздаёқ бундай муҳташам саройга ўхшаш бинони кўриб жуда ҳам қувондик. Биз таълим олган вақларимизда ҳамма шароитга эга бўлган бундай муҳташам мактаблар бўлмаган. Бу мактабда таҳсил олаётган ёшларга жуда ҳам ҳавас қилдик. Бундай мактаблар бизнинг фақат орзуларимизда бўлган. Азиз устозларимиз чеккан захматлари эвазига бугун янги даврлар келди. Янги Ўзбекистон, янги замонларда яшаяпмиз. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович ўзларининг фаолиятларини бошлаганларидан буён китоб ўқиш, китобхонлик ҳақида кўп сўз юритмоқдалар. Ҳаттоки, 2020 йилги Мурожаатномада ҳам айтдиларки, энг катта бойлик бу билим, бундан ортиқ фарзандларимизга бойлик қолдира олмаймиз дедилар. Ҳақиқатдан ҳам билим берадиган маскан бу мактаблардир.
Мамлакатимизда 9 та ижод мактаблари фаолият юритаяпди. Шулардан бири азиз устозимиз Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабидир. Бу мактаб ўқувчиларининг чиройли дўппиларда, чиройли либосларда ўтирганини кўриб бу ёшлар энг саодатли ўғил-қизлардир чунки, улар Ҳалима Худойбердиеванинг чинаккам издошларидир. Бу мактабдан Президентимиз орзу қилганларидек Ҳалима Худойбердиева сингари ижодкорлар етишиб чиқади деб умид қиламиз.

Бугунги тадбиримизнинг ўзига хос сабаблари бор. Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг Танланган асарларининг ҳамда “Сайхун саболари”, “Сирдарёнинг мавжлари”, “Сирдарёда улуғвор ўзгаришлар” номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Бу китобларда Сирдарёнинг бугун адабиётимизга ҳизмат қилаётган ижодкорларининг ижод наъмуналари ўрин олган. Бу китобларнинг чоп этилишида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева ҳамда уларнинг атрофидаги ижодкорларнинг ҳизматлари беқиёсдир. Ўйлайманки, бу туҳфа фарзандларимиз учун Сирдарё вилояти ижодкорлари ҳақида ва Сирдарё вилоятида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида жуда кўп маълумотлар бера олади.
Тўра Сулаймоннинг тақдимоти бўлиб ўтаётган бу Танланган асарлари китобини ўқисангиз унинг қандай инсон бўлганини тушинасиз. Тўра Сулаймон каби ижодкор Ватан учун, халқ учун қандай ҳизматлар қилганини бу китобни варақласангиз англашингиз мумкин.
Тўра Сулаймоннинг ижод намуналарини тўплам ҳолига келтиришда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азизбек Турдиевнинг хиссаси катта бўлди дея – ўзининг бир қанча қимматли маълумотлари билан йиғилганларини қувонтирди.
Тўра Сулаймононинг сайланмаси нашр этилгани, яна бир қувончли воқеа сифатида сирдарёликларни беҳад қувонтирди.
Сирдарёлик уч нафар ижодкорлар Алиқул Хонимқулов, Аҳрор Бойзо ҳамда Абдуғани Абдураҳмоновга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига аъзолик гувоҳномаси топширилди ҳамда бу уч ижодкорлар ижод намуналарини ўқиб, тадбир иштирокчиларини олқишига сазовор бўлдилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева ҳам сўзга чиқиб, барча тадбир иштирокчиларини бугунги айём билан табриклади. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига аъзолик гувоҳномалари олган ижодкорларга омад тилаб, Сирдарёда ҳали кўплаб ижодкорлар бундай эътирофларга сазовор бўлади – дея ўзининг чиройли тилаклари билан барчани ҳушнуд этди.
Тадбирнинг бадиий қисми ҳам жуда мароқли ўтди. Бешта муҳим ташаббуснинг ижроси сифатида ташкил қилинган бундай тадбирлар ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, ижод аҳлига янада илҳом беради.


Ҳалима Худойбердиева номидаги
Ижод мактабининг ўқитувчиси

Мамадалиева Шохиста

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan